Ахборотдан фойдаланиш қоидаларини бузиш учун жавобгарлик мавжудми?
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-моддасига асосан Ахборот тизимидан фойдаланиш мақсадида унга рухсатсиз кириб олишда ифодаланган ахборот ва ахборот тизимларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса — бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ахборот тизимларининг ишини бузишга олиб келган худди шундай ҳуқуқбузарлик, худди шунингдек кириш чекланган ахборот тизимларини ахборот-ҳисоблаш тармоқларига улаш чоғида тегишли ҳимоя чораларини кўрмаганлик —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Юридик ва жисмоний шахсларнинг ахборот тизимларини халқаро ахборот тармоқларига қонунга хилоф равишда улаш, бу тармоқларга тегишли ҳимоя чораларини кўрмасдан уланиш, худди шунингдек улардан маълумотларни қонунга хилоф равишда олиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ўзганинг электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастури ёки маълумотлар базасини ўз номидан чиқариш ёхуд қонунга хилоф равишда ундан нусха олиш ёки бундай асарларни тарқатиш —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса — уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Пайзиев М.М.


Комментарии