top of page
Поиск

Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ота-онанинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

  • misha19772712
  • 18 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 74-моддасига асосан-Болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш уларнинг ота-онаси зиммасига юклатилади.

Ота-она ўз болаларининг қонуний вакиллари ҳисобланадилар ҳамда ҳар қандай жисмоний ва юридик шахслар билан бўлган муносабатларда, шу жумладан судда алоҳида ваколатсиз уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладилар.

Васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ота-она ва болалар манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик борлиги аниқланганда, ота-она ўз болаларининг манфаатларини ҳимоя қилишга ҳақли эмас. Ота-она ва болалар ўртасида келишмовчиликлар мавжуд бўлганда васийлик ва ҳомийлик органи болаларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун вакил тайинлаши шарт.

ree

Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти                Д.П.Тожибоев

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page