Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишлар бўйича суднинг ҳал қилув қарорларини ижро этиш
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 89-моддасига асосан-Болаларни тарбиялаш билан боғлиқ ишларга доир суднинг ҳал қилув қарорлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ижрочиси томонидан ижро қилинади.
Агар ота-она (болани ўз қарамоғига олган бошқа шахс) суднинг ҳал қилув қарори ижро этилишига тўсқинлик қилса, унга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Болани олиш ва уни бошқа шахс (шахслар)га бериш билан боғлиқ суднинг ҳал қилув қарорларини мажбурий тартибда ижро этиш албатта васийлик ва ҳомийлик органининг ҳамда бола тарбиялашга берилаётган шахс иштирокида, зарур ҳолларда эса, ички ишлар органи вакили иштирокида амалга оширилиши лозим.
Суднинг болани олиш тўғрисидаги ҳал қилув қарорини боланинг манфаатларига зарар етказилмаган тарзда ижро этишнинг имкони бўлмаганда, бола суднинг ажримига кўра тарбиялаш муассасасига, даволаш муассасасига, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасасига ёки шунга ўхшаш бошқа муассасага вақтинча жойлаштирилиши мумкин.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Д.П.Тожибоев


Комментарии