Боланинг исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқи
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 69-моддасига асосан-Бола исм, ота исми ва фамилия олиш ҳуқуқига эга.
Болага исм ота-онанинг келишувига биноан, ота исми — отасининг исмига кўра берилади.
Боланинг фамилияси ота-онанинг фамилиясига қараб белгиланади. Ота-она турли фамилияларда бўлганда ота-онанинг келишувига биноан болага отасининг ёки онасининг фамилияси берилади. Ота-онанинг хоҳишига кўра, болага ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкин. Ота-она ўртасида боланинг исми ва (ёки) фамилияси бўйича келишув бўлмаганда, келиб чиққан низо васийлик ва ҳомийлик органи томонидан ҳал этилади.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Д.П.Тожибоев


Комментарии