Вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари қандай?
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 5-моддасига асосан- Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
ер ресурсларидан белгиланган мақсадда, оқилона ва самарали фойдаланиш, ерларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ер тузишни, ерларнинг мониторингини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланишга ажратиш;
кўп квартирали уйлар жойлашган ва уларга туташ ер участкаларини умумий фойдаланиш (нотижорат мақсадларда) учун кўп квартирали уйлардаги жойларнинг мулкдорларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бериш;
дипломатик ваколатхоналарга ҳамда уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларга ушбу ваколатхоналарнинг биноларини, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳини қуриш учун ер участкаларини мулк этиб реализация қилиш;
ерга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқларини белгиланган тартибда ушбу Кодекснинг 36-моддасига мувофиқ бекор қилиш;
жамоат эҳтиёжлари учун оммавий сервитут белгилаш тўғрисида қарор қабул қилиш;
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари жумласига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Вилоятлар, Тошкент шаҳар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатлари соҳасидаги қарорлари лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг тегишли ҳудудий органларида ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши шарт.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев


Комментарии