Ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 13-моддасига асосан- Маъмурий-ҳудудий бирликларнинг чегараларини жойнинг ўзида белгилашга доир материаллар, шунингдек истиқболга мўлжалланган ҳамда лойиҳалаш олдидан ер тузиш ишларига доир бошқа материаллар қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.
Хўжаликлараро ва хўжалик ичидаги ер тузиш лойиҳалари қишлоқ хўжалиги ҳамда ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари мол-мулкининг мулкдорлари ёки улар ваколат берган органлар томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади, шунингдек манфаатдор ташкилотлар билан келишилади.
Хўжаликлараро ер тузиш лойиҳалари вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тасдиқланади.
Қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг ички хўжалик ер тузиш лойиҳалари туман ҳокими томонидан тасдиқланади. Ер тузиш лойиҳаларига ўзгартишлар ушбу лойиҳаларни тасдиқлаган органларнинг рухсати билан киритилади.
Ер тузишни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширади. Қишлоқ хўжалик экинзорларини жойлаштириш, ерларни яхшилаш ва муҳофаза қилиш, эрозияга қарши ва мелиорация тадбирларини амалга ошириш борасидаги ер тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш юридик ва жисмоний шахсларнинг талабномаларига мувофиқ улар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев


Комментарии