top of page
Поиск

Ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари нималардан иборат?

  • misha19772712
  • 18 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 3-моддасига асосан- Ер тўғрисидаги қонунчилик ушбу Кодексдан ва ер муносабатларини тартибга солувчи бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборат.

Қорақалпоғистон Республикасида ер муносабатлари Қорақалпоғистон Республикасининг қонунчилиги билан ҳам тартибга солинади.

Тоғ, ўрмон ва сув билан боғлиқ муносабатлар, тупроқ, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан, шунингдек атмосфера ҳавосидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилишга оид муносабатлар махсус қонунчилик билан тартибга солинади.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонунчилигидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

ree


 

Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти          Пайзиев М.М.

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page