top of page
Поиск

Жамоа шартномаси нима ва у қандай шаклда бўлади?

  • misha19772712
  • 12 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Амалдаги Мехнат кодексининг 65 моддасида жамоа шартномасига тушунча келтирилган бўлиб,- Жамоа шартномаси ташкилотда ёки якка тартибдаги тадбиркорда якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатларни ва улар билан бевосита боғлиқ бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солувчи ҳамда ходимлар томонидан ўз вакиллари орқали ва иш берувчи томонидан тузиладиган меҳнат тўғрисидаги ҳуқуқий ҳужжатдир.

Жамоа шартномаси умуман ташкилотда, унинг алоҳида бўлинмаларида тузилиши мумкин.

Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокаралар ўтказиш, иш берувчи номидан жамоа шартномасини имзолаш учун иш берувчи ушбу алоҳида бўлинма раҳбарига ёки бошқа зарур ваколатлар беради.

Ташкилотнинг алоҳида бўлинмасида жамоавий музокараларни ўтказиш, жамоа шартномасини имзолаш чоғида ходимлар манфаатларини ифода этиш ҳуқуқи ушбу бўлинма ходимларининг вакилларига берилади.

Жамоа шартномаси ёзма шаклда тузилиши кўрсатиб ўтилган.


ree


Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти          Пайзиев М.М.

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page