Истеъмолчи қандай хуқуқларга эга?
- misha19772712
- 5 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Қонунчиликка кўра, ўзига зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилган харидор, агар нуқсонлар сотувчи томонидан айтилмаган бўлса, ўзининг танлашига кўра сотувчидан (озиқ-овқат товарларига нисбатан харидор харид қилингандан кейин 24 соат мобайнида бундай ҳуқуққа эга бўлади) қуйидагилардан бирини талаб этишга ҳақли:
🔹айнан шундай маркадаги (модел, артикулдаги) товарга алмаштиришни;
🔹харид нархини тегишли равишда қайта ҳисоб-китоб қилган ҳолда бошқа марка (модел, артикул)даги айнан шундай товарга алмаштиришни;
🔹харид нархи мутаносиб равишда камайтирилишини;
🔹товарнинг нуқсонлари дарҳол бепул бартараф этилишини;
🔹товарнинг нуқсонларини бартараф этиш харажатлари қопланишини.
📌 Бунда харидор зарур сифатга эга бўлмаган товар сотилганлиги оқибатида ўзига етказилган зарар тўлиқ қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев

Комментарии