top of page
Поиск

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиганлик учун жавобгарлик мавжудми?

  • misha19772712
  • 18 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-прим-4- моддасига асосан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш -Крипто-активларни қонунга хилоф равишда олиш, ўтказиш ёки айирбошлаш, белгиланган тартибда лицензия олмасдан крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари фаолиятини амалга ошириш, —

крипто-активларни ҳамда мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, ўн беш суткагача маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ ўзига нисбатан маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерлари томонидан аноним крипто-активлар билан операцияларни амалга ошириш, —

мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан қирқ бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

ree


Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти          Пайзиев М.М.

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page