Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини ёки абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонунга хилоф равишда ўзгартириш учун жавобгарлик мавжудми?
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 155-прим-3- моддасига асосан Мобиль қурилманинг халқаро ўзига хос идентификация кодини қонуний ишлаб чиқарувчининг рухсатисиз ўзгартириш, худди шунингдек ушбу мақсадда махсус дастурларни ишлаб чиқиш, тарқатиш ёки улардан фойдаланиш, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Абонент қурилмасининг идентификациялаш модулини қонуний ишлаб чиқарувчининг ёки унинг қонуний эгасининг рухсатисиз ўзгартириш ёки унинг нусхасини яратиш, —
ҳуқуқбузарлик содир этиш қуролини мусодара қилиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Пайзиев М.М.


Комментарии