Ота-оналик ҳуқуқини ҳимоя қилиш
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 78-моддасига асосан-Ота-она болани қонунга асосланмасдан ушлаб турган ҳар қандай шахсдан унинг қайтарилишини талаб қилишга ҳақли. Низо чиққан тақдирда, ота-она ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун судга мурожаат қилишга ҳақли. Бу талабларни кўришда суд болани ота-онасига қайтариш унинг манфаатларига зид деган хулосага келса, боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда ота-онанинг даъвосини рад қилишга ҳақли.
Агар суд ота-она ҳам, болани ўз қарамоғига олган шахс ҳам болага лозим даражада тарбия беришни ҳамда уни камолотга етказишни таъминлай олмайдилар, деб топса, болани васийлик ва ҳомийлик органи қарамоғига олиб беради.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Д.П.Тожибоев


Комментарии