Суднинг никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқаришида давлат божи миқдорини белгилаш
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасига асосан-Суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бош юристконсульти Д.П.Тожибоев

Комментарии