top of page
Поиск

Тақиқланган экинларни етиштириш учун жавобгарлик мавжудми?

  • misha19772712
  • 6 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддасига асосан,- Тақиқланган экинларни, яъни кўкнор ёки мойли кўкнор, каннабис ўсимлиги ёхуд таркибида гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар бўлган экинларни қонунга хилоф равишда экиш ёки етиштириш —

базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) илгари гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятни содир этган шахс томонидан;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) ўртача катталикдаги экин майдонида содир этилган бўлса, —

базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша ҳаракат:

а) ўта хавфли рецидивист томонидан;

б) уюшган гуруҳ ёки унинг манфаатларини кўзлаб;

в) катта экин майдонида содир этилган бўлса, —

Олдинги таҳрирга қаранг.

беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгилаб қўйилган.


ree

Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти                Д.П.Тожибоев

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page