Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқининг вужудга келиши
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 18-моддасига асосан- Юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари хусусийлаштирилганда, қонунчиликда белгиланган тартибда юзага келади.
Дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган, Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган халқаро ташкилотларнинг ер участкаларига мулк ҳуқуқи уларга ўзлари ваколатхона биноси сифатида фойдаланаётган иморат ёки иморатнинг қисмлари, шу жумладан ваколатхона бошлиғининг қароргоҳи улар жойлашган ер участкалари билан бирга, шунингдек мазкур ваколатхоналарнинг иморатларини қуриш учун ер участкалари қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилинганда вужудга келади.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев


Комментарии