top of page
Поиск

Қишлоқ жойларда чет тилларни ўқитганлар учун қандай имтиёзлар мавжуд?

  • misha19772712
  • 6 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.05.2021 йилдаги ПҚ-5117-сон  қарорига асосан 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши натижаларга эришган мактабларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини таъсис этилган бўлиб,-

Бунда, соврин учун мусобақалар умумтаълим мактаблари ўртасида қуйидаги уч босқичда ташкил этилган ҳолда:

биринчи босқич — туман ва шаҳарларда ўтказилиб, ғолиблар 100 млн сўмгача;

иккинчи босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказилиб, ғолиблар 250 млн сўмгача;

учинчи босқич — республика миқёсида ўтказилиб, ғолиблар 500 млн сўмгача пул маблағлари билан мукофотланиши кўрсатилган.

Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қишлоқ ҳудудларида хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорлик субъектларига 50 млн сўмгача маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия ажратиш амалиётини йўлга қўйилиши кўзда тутилган.


ree

Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти                Д.П.Тожибоев

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page