. Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш қандай амалга оширилади?
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 11-моддасига асосан- Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш — ҳудудларнинг табиий шароитларни ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари агробиологик талабларини ҳисобга олган ҳолда бўлинишидир.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштиришга мувофиқ амалга оширилади.
Қишлоқ хўжалигининг табиий мослашуви жиҳатидан ерларни районлаштириш тўғрисидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари ер участкаларини қонуний сақлаш вазифаларига тааллуқли бўлиб, юридик ва жисмоний шахсларга ана шу участкаларни бериш шартлари жумласига киритилади.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев


Комментарии