top of page
Поиск

Ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг автомобиль йўлларини ва йўл иншоотларини муҳофаза қилиш қоидаларини бузиши учун жавобгарлик мавжудми?

  • misha19772712
  • 18 авг. 2024 г.
  • 1 мин. чтения

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 149-моддасига асосан Автомобиль йўлларига ажратилган минтақага туташ жойлардаги ер эгалари ёки ердан фойдаланувчиларнинг умум фойдаланишдаги йўллардаги аҳоли пунктлари доирасида, ўзларига бириктириб қўйилган ер майдони чегарасида пиёдалар юрадиган йўлкалар ва улар ўтадиган кўприкчалар қуриш, уларни таъмирлаш ва мунтазам орасталаб туриш мажбуриятларини, шунингдек ўзларига бириктирилган ер майдонидан чиқиш йўлларини ёки умум фойдаланишдаги автомобиль йўлларига келиб туташадиган йўлларни, шу жумладан кесиб ўтиладиган кўприкларни техник жиҳатдан соз ҳолда ва озода сақлаш мажбуриятларини бажармаслик —

базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.


Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ

бош юристконсульти          Пайзиев М.М.

 
 
 

Недавние посты

Смотреть все

Комментарии


bottom of page