Туманлар давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларини тартибга солиш соҳасидаги ваколатлари қандай?
- misha19772712
- 18 авг. 2024 г.
- 1 мин. чтения
Ўзбекистон Республикаси Ер тўғрисидаги кодекснинг 6-моддасига асосан- Ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида қуйидагилар туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатларига киради:
тупроқ унумдорлигини ошириш, ерлардан оқилона ва самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
ерлардан оқилона фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга ошириш;
ушбу Кодекснинг 24-моддасида назарда тутилган ҳолларда жисмоний ва юридик шахслар билан ер участкаларини ижарага бериш шартномасини тузиш;
ер тузишни, ерларнинг мониторингини ва давлат ер кадастри юритилишини ташкил этиш;
ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг ҳамда уларга оид битимларнинг давлат рўйхатига олинишини ташкил этиш;
ер муносабатларини тартибга солиш соҳасида туманлар давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари жумласига кирадиган бошқа масалаларни ҳал қилиш.
Паркент тумани адлия бўлими ЮХКМ
бошлиғи С.Р.Хасанбоев


Комментарии